Шошилинч, хушхабар!

         Ҳурматли ҳамкасблар! 

         Бугун, 16 январь куни Халқ депутатлари вилоят  Кенгашининг сессиясида Сурхондарё вилоятидан сайланган  барча поғонадаги депутатлар (Олий мажлис, вилоят ва туманлар кенгашлари)  иштирокида бўлиб ўтган сайловларда Жамиятимиз бошқаруви раиси Абдуғани Абдурахмонович Сангинов Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисининг юқори палатаси – Сенат аъзоси этиб сайландилар.                                    

         Бу – А. Сангиновнинг давлатимиз ва халқимиз олдидаги хизматлари расман тан олиниши,  берилган юксак баҳо, ҳар кимга ҳам насиб этмайдиган улуғ мартаба.  Абдуғани Абдурахмонович бу мартабага эришишига  самарали хизматларингиз туфайли  Сиз азизларнинг ҳам ҳиссаларингиз бор.

         Раисимизга Сенаторлик мартабаси муборак бўлсин!

         Бу ютуқларни қўлга киритишга ҳисса қўшган, тизимда меҳнат қилаётган 13 мингдан ортиқ ходимларимизни ҳам самимий муборакбод этиб, фидокорона меҳнатларингиз учун чин қалбдан миннатдорчилик билдирамиз!