Interactive services

  • г.Ташкент, ул. Бобура, дом 20.
  • +998 71 2058080
  • info@gidroproekt.uz

Candidate requirements

“Гидропроект” акциядорлик жамияти “Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик жамияти тизимида фаолият кўрсатиб, асосий вазифаси Мамлакатимизнинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, электр энергия ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланадиган гидроэнергетика ресурслари улушини изчил ошириш, янги экологик тоза энергия ҳосил қилувчи қувватларни ташкил этиш, мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, гидроэнергетикани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлашга оид лойиҳа ишларини бажаради.

Тавсия этилаётган номзод “Гидропроект” АЖ томонидан ишлаб чиқилган сўровномани тўлдириб, кадрлар бошқаруви бўлимига топширади. Сўровномани электрон шаклда, почта хизматлари орқали ёки жамиятнинг бош биноси келиб бевосита топшириш мумкин.

Топширилган сўровнома кадрлар бошқаруви бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, Акциядорлик жамиятдаги бўш ўринлар ҳамда номзоднинг мутахассислиги тўғри келишига қараб йиғилади.

Тавсия этилаётган номзодни даставвал акциядорлик жамиятининг раҳбарлари ҳамда етук муҳандис (инженер) лардан иборат комиссия аъзолари ўрганиб чиқиб, Номзодларни танлаш гуруҳига тақдим этади.

Гуруҳ (комиссия) аъзолари номзодлар билан ҳар ҳафта чоршанба куни йиғилиб, суҳбат ўтказади.

Гуруҳ аъзолари ҳар бир номзод билан алоҳида суҳбат ўтказгач, суҳбат натижалари бўйича холисона ва принципиал тарзда гуруҳ аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинади.

Гуруҳнинг қарори тавсия характерия эга бўлиб, ижобий тавсияга эга бўлган номзод, билим ва касбий маҳорати даражаси ҳамда таълим йўналиши бўйича, тегишли бўлим бошлиғига тавсия этилади. Бўлим бошлиғининг ижобий қарори ҳамда комиссия аъзолари томонидан имзоланган баённома ишга қабул қилишни сўраб, Иш берувчига тақдим этилади. Иш берувчи Меҳнат Кодекси талаблари асосида ишга қабул қилиш борасида сўнгги қарорни қабул қилади.

Комиссия томонидан тавсия этилмаган номзодлар эса, ўз билим ва кўникмаларини ошириб, уч ойдан сўнг қайта номзод сифатида ҳужжат топшириши мумкин.

- Гидроэнергетика соҳасига оид билимга ва кўникмага эга бўлиш:

- номзоднинг танланаётган лавозим бўйича мутахассислиги тўғри келиши;

- фидойилиги, садоқатлилиги, меҳнатсеварлиги, ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, маънавияти каби мезонларга жавоб бериши;

- ижро интизомига риоя этиши, масъулияти ва жавобгарлиги;

-  тавсия этилаётган вазифа бўйича етарли амалий тажрибаси бўлиши;

- мутахассислиги бўйича қайси семинар-тренингларда, шу жумладан, халқаро учрашувлар, очиқ мулоқотлар, брифинглар, тренингларда иштирок этгани ва қандай кўникмаларни эгаллагани;

- чет тилларини билиш даражаси;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тажрибаси мавжудлиги;

- одоб-ахлоқи намунали ва маънавиятли бўлиши;

- ахборот-технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, компьютерда ишлаш қобилияти;

- ўз мутахассислиги бўйича илгари ишлаган жойидан берилган аннотация резюме.

Jobs

Send your resume

Useful links