Номзодларга талаблар

“Гидропроект” акциядорлик жамияти “Ўзбекгидроэнерго” Акциядорлик жамияти тизимида фаолият кўрсатиб, асосий вазифаси Мамлакатимизнинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, сув-энергетика ресурсларини бошқаришнинг ягона тизимини шакллантириш, электр энергия ишлаб чиқариш таркибида қайта тикланадиган гидроэнергетика ресурслари улушини изчил ошириш, янги экологик тоза энергия ҳосил қилувчи қувватларни ташкил этиш, мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, гидроэнергетикани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондиришни таъминлашга оид лойиҳа ишларини бажаради.

Тавсия этилаётган номзод “Гидропроект” АЖ томонидан ишлаб чиқилган сўровномани тўлдириб, кадрлар бошқаруви бўлимига топширади. Сўровномани электрон шаклда, почта хизматлари орқали ёки жамиятнинг бош биноси келиб бевосита топшириш мумкин.

Топширилган сўровнома кадрлар бошқаруви бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, Акциядорлик жамиятдаги бўш ўринлар ҳамда номзоднинг мутахассислиги тўғри келишига қараб йиғилади.

Тавсия этилаётган номзодни даставвал акциядорлик жамиятининг раҳбарлари ҳамда етук муҳандис (инженер) лардан иборат комиссия аъзолари ўрганиб чиқиб, Номзодларни танлаш гуруҳига тақдим этади.

Гуруҳ (комиссия) аъзолари номзодлар билан ҳар ҳафта чоршанба куни йиғилиб, суҳбат ўтказади.

Гуруҳ аъзолари ҳар бир номзод билан алоҳида суҳбат ўтказгач, суҳбат натижалари бўйича холисона ва принципиал тарзда гуруҳ аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинади.

Гуруҳнинг қарори тавсия характерия эга бўлиб, ижобий тавсияга эга бўлган номзод, билим ва касбий маҳорати даражаси ҳамда таълим йўналиши бўйича, тегишли бўлим бошлиғига тавсия этилади. Бўлим бошлиғининг ижобий қарори ҳамда комиссия аъзолари томонидан имзоланган баённома ишга қабул қилишни сўраб, Иш берувчига тақдим этилади. Иш берувчи Меҳнат Кодекси талаблари асосида ишга қабул қилиш борасида сўнгги қарорни қабул қилади.

Комиссия томонидан тавсия этилмаган номзодлар эса, ўз билим ва кўникмаларини ошириб, уч ойдан сўнг қайта номзод сифатида ҳужжат топшириши мумкин.

- Гидроэнергетика соҳасига оид билимга ва кўникмага эга бўлиш:

- номзоднинг танланаётган лавозим бўйича мутахассислиги тўғри келиши;

- фидойилиги, садоқатлилиги, меҳнатсеварлиги, ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, маънавияти каби мезонларга жавоб бериши;

- ижро интизомига риоя этиши, масъулияти ва жавобгарлиги;

-  тавсия этилаётган вазифа бўйича етарли амалий тажрибаси бўлиши;

- мутахассислиги бўйича қайси семинар-тренингларда, шу жумладан, халқаро учрашувлар, очиқ мулоқотлар, брифинглар, тренингларда иштирок этгани ва қандай кўникмаларни эгаллагани;

- чет тилларини билиш даражаси;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш тажрибаси мавжудлиги;

- одоб-ахлоқи намунали ва маънавиятли бўлиши;

- ахборот-технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, компьютерда ишлаш қобилияти;

- ўз мутахассислиги бўйича илгари ишлаган жойидан берилган аннотация резюме.

Вакансиялар

муҳандис-гидротехник

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 3-5 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- дарё ва каналларда гидротехник иншоотларни (гидроэлектростанциялар, хўжалик мақсадлари учун сув омборлари, ўзанларни тартибга солувчи иншоотлар ва бошқалар) лойиҳалаштириш, қурилиши ва эксплуатацияси устидан муаллифлик назорати;

- уларнинг техник ҳолатини баҳолаш мақсадида гидротехник иншоотларни текшириш (кенг қамровли тадқиқотлар, суриштирувлар ва бошқалар) ишларини ўтказиш;

- ташқи белгилар бўйича техник ҳолатини баҳолаш билан қурилиш конструкцияларини визуал текшириш;

- иншоотлар қурилиш конструкциялари нуқсонлари ведомостлари, нуқсонлари ва шикастланишлари схемаларини тайёрлаш;

- сўров натижаларини қайта ишлаш, ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш (техник ҳисоботлар, далолатномалар, хулосалар, протоколлар ва бошқалар);

- лойиҳалаш ишлари учун белгиланган талабларга мувофиқ тадқиқотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини баҳолаш;

- гидротехник иншоотларни лойиҳалаштириш;

- гидротехник иншоотларнинг ва тўғонларнинг мустаҳкамлиги, барқарорлиги ҳисоб-китобларини бажариш, шу жумладан ер ости гидротехник иншоотларининг;

- гидротехник иншоотлар қурилишини ва қурилаётган объектлар мажмуасининг иншоотлари муаллифлик назоратини амалга ошириш.

Талаблар:

Қуйидагиларни билиш ва амалда қўллаш:

- муҳандислик тадқиқотлари ва изланишлари, гидротехник иншоотларни лойиҳалаш, қуриш бўйича қонунлар ва замонавий меъёрий ҳужжатлар;

- гидротехник иншоотларни эксплуатация қилиш қоидалари;

- албатта – дастурий таъминот: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook,   FineReader;

- мақсадга мувофиқ: Base, Лира.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD

Муҳандислик тизимлари

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

Албатта 3Dmax да ишлаш

 

Етакчи муҳандис

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 3-5 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

Лойиҳалаш бўлимининг етакчи муҳандиси, ишлаб чиқариш жараёнидаги иштирокига қараб (бир вақтнинг ўзида ёки ҳар хил вақтда) қуйидаги ишларни бажарилишини таъминлашга мажбур ва жавобгардир:

- дарё ва каналларда гидротехник иншоотларни (гидроэлектростанциялар, хўжалик мақсадлари учун сув омборлари, ўзанларни тартибга солувчи иншоотлар ва бошқалар) лойиҳалаштириш, қурилиши ва эксплуатацияси устидан муаллифлик назорати;

- уларнинг техник ҳолатини баҳолаш мақсадида гидротехник иншоотларни текшириш (кенг қамровли тадқиқотлар, суриштирувлар ва бошқалар) ишларини ўтказиш, яъни

- ташқи белгилар бўйича техник ҳолатини баҳолаш билан қурилиш конструкцияларини визуал текшириш;

- ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш (техник ҳисоботлар, далолатномалар, хулосалар, протоколлар ва бошқалар);

- лойиҳалаш ишлари учун белгиланган талабларга мувофиқ тадқиқотларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини баҳолаш;

- зарур гидротехник ҳисоб-китобларни бажариш (ГТИ комплекс ҳисоб-китоблари, гидравлик ҳисоб-китоблар, мустаҳкамлик, барқарорлик ҳисоб-китоблари ва бошқалар).

Талаблар:

Етакчи муҳандис ЛСҲ ни ишлаб чиқишда қуйидагиларни билиши ва амалда қўллаши керак:

- бинолар ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини муҳандислик тадқиқотларини ишлаб чиқиш бўйича қонунлар ва замонавий меъёрий ҳужжатлар, гидротехник иншоотларни лойиҳалаш учун асосланган ҳисоб-китобларнибажариш усуллари;

- бетон мустаҳкамлигини, металл қалинлигини ўлчаш ва бошқаларни бузмасдан назорат қилиш қурилмаларининг турлари, техник тавсифлари, ишлаш тамойиллари ва ишлаш қоидалари.

- техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни лойиҳалаш ва бажариш усуллари;

- қурилиш ишлаб чиқариши, ускуналар ва конструкцияларни тайёрлаш ва ўрнатиш технологияси асослари, материалларнинг турлари ва хоссалари;

- гидротехник иншоотларни лойиҳалашнинг маҳаллий ва хорижий илғор тажрибалари;

- лойиҳалаштирилаётган объектларга техник, иқтисодий, экологик ва ижтимоий талаблар;

- лойиҳалаштириш ва қуришнинг техник воситалари;

- дастурий таъминотларни билиш: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook ва бошқалар.

- асосий қарорларни бевосита рахбари билан келишган ҳолда иш жараёнида пайдо бўладиган техник ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

- техник ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва чиқарилишини таъминлаш;

- келиб тушаётган шикоятларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва ўз вақтида тузатишни ташкил этиш ёки амалга ошириш, техник ечимларни текшириш учун жавобгар бўлиш;

- муаллифлик назоратини амалга ошираётганда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишдаги барча қонунбузарликлар тўғрисида дарҳол бошқарма бошлиғига ёки ташкилотнинг бош директорига хабар бериш ва ушбу қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD

Муҳандислик тизимлари

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

 

Етакчи муҳандис

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: камида 8 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

Гидроэнергетика комплекси таркибидаги бетонли гидротехник иншоотлар учун шунга ўхшаш корхоналарда ИҲ босқичида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш:

 - ГЭС сув олиш қурилмасига;  

- босимли сув ўтказгичларига (бетон, темир-бетон, металл);

- ГЭС кирувчи ва чиқувчи каналларига;

- гидроэлектростанциялар биноларига;  

- ирригацияга мўлжалланган каналларга;

- чуқурликда ва ер устида жойлашган сув ташлаш вa сув ўтказиш иншоотларига ва бошқаларга;

- иншоотлар параметрларини асослаш учун гидравлик ва статик ҳиосб-китоблар;

- иншоотларнинг ҳисоб-китоблари учун дастлабки маълумотларни йиғиш, тайёрлаш ва бериш;

- ИҲни чиқаришда топшириқлар бериш, тадқиқот ва лойиҳалаш бўлимлари орасида техник ечимларни мувофиқлаштириш;  

- бажарилишини назорат қилиш;

- бошқариш ва қуйи тоифали муҳандислар билан биргаликда лойиҳавий ва ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш, иншоотлар бўйича берилган лойиҳавий ишчи ҳужжатлар сифатини назорат қилиш;

- ЛСҲга қурилиш давомида ўзгартиришлар киритиш;

- институтнинг тегишли лойиҳалаш вa тадқиқот бўлимлари билан ишлаш.

Талаблар:

- гидроэнергетика мажмуаси иншоотларини жойлаштириш кўникмалари, майдонларни вертикал режалаштиришни ташкил қилиш, тўсиқларни лойихалаш вa бошқалар;

- тирговучли деворлар, дренаж ва бошқа иншоотларни лойиҳалаш тажрибаси;

- гидротехник иншоотларни, умумий қурилиш бинолари ва иншотларини лойиҳалашда замонавий меъёрий талабларни билиш ва амалда қўллаш (ШНK, KMK вa бошқалар);

- лойиҳалаш технологиясини, замонавий техник, илмий, луғатли адабиётлардан фойдаланишни билиш;

- қурилишда замонавий технология ва материалларни қўллашни билиш;

- лойиҳалашнинг юқори сифатини таъминлаш;

чизмачилик маданияти ва муҳандислик билими;

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Агар керак бўлса қўшимча иш вақти.

1-2 кунга хизмат сафари бўлиши мумкин.

Асосий кўникмалар

Дастурларда ишлаш: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook, FineReader ва бошқалар

 

Бош мутахассис

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 8-10 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- Гидроэнергетика комплекси таркибидаги бетонли ва тупроқли гидротехник иншоотлар учун ИҲ босқичида лойиҳа ва ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш:

- ГЭС сув олиш қурилмасига; 

- босимли сув ўтказгичларига (бетон, темир-бетон, металл);

- ГЭС кирувчи ва чиқувчи каналларига;

- гидроэлектростанциялар биноларига;  

- ирригацияга мўлжалланган каналларга;  

- чуқурликда ва ер устида жойлашган сув ташлаш вa сув ўтказиш иншоотларига ва ҳар хил фильтрланишга қарши элементлари бўлган тупроқли тўғонлар ва дамбалар, тиргакли деворлар, каналлар, ён бағирларни мустаҳкамлашга, дренаж иншоотларига ва бошқаларга.

- гидроэлектростанцияларнинг очиқ бетон ва тупроқли гидротехник иншоотлари учун ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

- ИҲни чиқаришда топшириқлар бериш, тадқиқот ва лойиҳалаш бўлимлари орасида техник ечимларни мувофиқлаштириш;

- бўйсунувчи муҳандислар томонидан лойиҳа вa ИҲни ишлаб чиқилишини назорат қилиш, иншоотлар бўйича берилган лойиҳавий ишчи ҳужжатларни текшириш;

- лойиҳани амалга ошириш жараёнида буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни таъминлаш. ЛСҲга қурилиш давомида ўзгартиришлар киритиш;

- қурилишда муаллифлик назорати муҳандислари билан алоқада ишлаш;

- институтнинг тегишли лойиҳалаш вa тадқиқот бўлимлари билан ишлаш;

- субпудрат ташкилотлари билан ишлаш.

Талаблар:

- гидроэнергетика комплекси иншоотлари параметрларини ҳисоб-китобли асослаш, гидравлик ва статик ҳисобларни ва бошқаларни бажариш кўникмалари;

- гидроэнергетика комплекси элементлари орасидаги технологик алоқаларни билиш;

- гидротехник иншоотларни, умумий қурилиш бинолари ва иншотларини лойиҳалашда замонавий меъёрий талабларни билиш ва амалда қўллаш (ШНK, KMK вa бошқалар);

- лойиҳалаш технологиясини, замонавий техник, илмий, луғатли адабиётлардан фойдаланишни билиш;

- иншотларнинг конструктив асосланишини таъминлаш;

- қурилишда замонавий технология ва материалларни қўллашни билиш;

- лойиҳалашнинг юқори сифатини таъминлаш;

- чизмачилик маданияти;

- юқори муҳандислик билимлари ва саводхонлиги;

- коммуникативлилик. 

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Агар керак бўлса қўшимча иш вақти.

1-2 кунга хизмат сафари бўлиши мумкин.

Асосий кўникмалар:

Дастурларда ишлаш: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook, FineReader ва бошқалар.

 

Гуруҳ раҳбари

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: камида 8-10 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- ишларни ташкил этиш ва гидроэнергетика комплекси таркибида очиқ бетонли гидротехник иншоотлари бўйича ИҲ босқичида лойиҳа ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш:

- ГЭС сув олиш қурилмасига;  

- босимли сув ўтказгичларига (бетон, темир-бетон, металл);

- ГЭС кирувчи ва чиқувчи каналларига;

- гидроэлектростанциялар биноларига;  

- ирригацияга мўлжалланган каналларга;

- затворлар камераси бўлган, чуқурликда ва ер устида жойлашган сув ташлаш вa сув ўтказиш иншоотларига ва бошқаларга;

- гидроэнергетика комплекси элементлари орасидаги технологик алоқаларни билиш;

- тирговучли деворлар, дренаж ва бошқа иншоотларни лойиҳалаш тажрибаси;  

- иншоотлар параметрларини асослаш учун гидравлик ва статик ҳиосб-китоблар; 

- гидроэлектростанциянинг бетонли гидротехник иншоотлари бўйича ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш;  

- ИҲни чиқаришда топшириқлар бериш, тадқиқот ва лойиҳалаш бўлимлари орасида техник ечимларни мувофиқлаштириш;

- бўйсунувчи муҳандислар томонидан лойиҳа вa ИҲни ишлаб чиқилишини назорат қилиш, иншоотлар бўйича берилган лойиҳавий ишчи ҳужжатларни текшириш;

- лойиҳани амалга ошириш жараёнида пудратчи ташкилотлар ва Буюртмачининг саволларига тезкор жавоб бериш;  

- ЛСҲга қурилиш давомида ўзгартиришлар киритиш;

- қурилишда муаллифлик назорати муҳандислари билан алоқада ишлаш;

- институтнинг тегишли лойиҳалаш вa тадқиқот бўлимлари билан ишлаш.

Талаблар:

гидроэнергетика мажмуаси иншоотларини жойлаштириш кўникмалари, майдонларни вертикал режалаштиришни ташкил қилиш, сувни тартибга солиш қурилмаси ва дренаж зовурларини лойиҳалаштириш; 

гидротехник иншоотларни, умумий қурилиш бинолари ва иншотларини лойиҳалашда замонавий меъёрий талабларни билиш ва амалда қўллаш (ШНK, KMK вa бошқалар);

лойиҳалаш технологиясини, замонавий техник, илмий, луғатли адабиётлардан фойдаланишни билиш;

иншотларнинг конструктив асосланишини таъминлаш;

қурилишда замонавий технология ва материалларни қўллашни билиш;

лойиҳалашнинг юқори сифатини таъминлаш, муҳандислик билимлари ва саводхонлиги.

Условия работы:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Агар керак бўлса қўшимча иш вақти.

1-2 кунга хизмат сафари бўлиши мумкин.

Асосий кўникмалар

Дастурларда ишлаш: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook, FineReader ва бошқалар.

 

Лойиҳа бош муҳандиси ўринбосари

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: камида 10 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- бетонли ва тупроқли гидротехник иншоотлар бўйича лойиҳа ва ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилиш;  

- ЛҲни чиқаришда топшириқлар бериш, институт тадқиқот ва лойиҳалаш сифати бўлимлари ўртасида техник ечимларни мувофиқлаштириш;

-  Иншоотлар бўйича берилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг чиқарилишини назорат қилиш ва текшириш;

- Буюртмачи билан ўзаро муносабатда бўлиш. Қурилишда пайдо бўлаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш;      

- Қурилиш-монтаж ташкилотлари билан ўзаро муносабатда бўлиш. Лойиҳани амалга ошириш жараёнида пудратчининг саволларига жавоб бериш;  

- ЛСҲга қурилиш давомида ўзгартиришлар киритиш;

қурилишда муаллифлик назорати муҳандислари билан алоқада ишлаш;

- Саволлар доираси: гидроэлектростанцияларни қуришда асосий ва ёрдамчи мақсадлар учун мўлжалланган иншоотларнинг бутун мажмуаси;

- гидроэнергетика комплекси элементлари орасидаги технологик алоқаларни билиш.

Талаблар:

- молиявий технологик жадвал ишлаб чиқиш:

- жадвалга мувофиқ ишларни бажарилиш муддатларини назорат қилиш;

- гидротехник иншоотларни, умумий қурилиш бинолари ва иншотларини лойиҳалашда замонавий меъёрий талабларни билиш ва амалда қўллаш (ШНK, KMK вa бошқалар);

- лойиҳалаштириш технологиясини билиш;

- замонавий техник, илмий, луғатли адабиётлардан фойдаланишни билиш;

- иншотларнинг конструктив асосланишини таъминлаш;

- қурилишда замонавий технология ва материалларни қўллашни билиш;

- лойиҳалашнинг юқори сифатини таъминлаш тажрибаси;

- ўзбек ва рус тилларини билиш;

- масалаларни тезкор ҳал қилиш;

- ҳаракатчанлик;

- маъулиятлилик;

- ИЛБ ёки ИЛГда қурилиш бўйича пудратчилар билан ишлаш тажрибаси маъқулланади (Ишчи лойиҳалаш бўлими ёки Ишчи лойиҳалаш гуруҳи).

Иш шароитлари:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

Дастурларда ишлаш: AutoCad, MS Word, MS Excel камида ва бошқалар.

ГЭС биноси ва ёрдамчи иншоотлар бўйича етакчи муҳандис

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: камида 5 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

уларнинг техник ҳолатини баҳолаш мақсадида гидротехник иншоотларни текшириш (кенг қамровли тадқиқотлар, суриштирувлар ва бошқалар) ишларини ўтказиш, яъни:

- ташқи белгилар бўйича техник ҳолатини баҳолаш билан қурилиш конструкцияларини визуал текшириш;

- иншоотлар қурилиш конструкциялари нуқсонлари ведомостлари, нуқсонлари ва шикастланишлари схемаларини тайёрлаш;

- иншоотлар, конструкциялар вa мажмуаларнинг геометрик параметрларини асбоблар ёрдамида ўлчаш;

- нуқсонлар ва шикастланишларнинг параметрларини асбоблар ёрдамида аниқлаш;

- бузилмайдиган назорат усуллари ёрдамида материалларнинг физик хусусиятларини аниқлаш.

ГЭС биноси ва ёрдамчи иншоотлар бўйича ЛҲ ва ИҲ ишлаб чиқишда қатнашиш.

Асосан ГЭС биноси ва ёрдамчи иншоотлар бўйича гидротехник иншоотларнинг мустаҳкамлиги ва барқарорлигини текшириш ҳисоб-китобларини бажариш.

сўров натижаларини қайта ишлаш, ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш (техник ҳисоботлар, далолатномалар, хулосалар, протоколлар ва бошқалар).

Ишлар учун белгиланган талабларга мувофиқ сифат назорати, ўлчовларнинг тўлиқлиги ва тўғрилигини баҳолаш учун ўтказилган ўлчов натижаларини бирламчи қайта ишлаш усулини мустақил танлаш.

Талаблар: ​​​​​​​

Қуйидагиларни билиш ва амалда қўллаш:

- бинолар ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини, шу жумладан гидротехник иншоотларни муҳандислик тадқиқотларини ишлаб чиқиш бўйича қонунлар ва замонавий меъёрий ҳужжатлар;

- меъёрий ҳужжатлар талаблари вa гидротехник иншоотларни ҳисоб-китобли тадқиқ қилиш ишларини ўтказиш усуллари;

- бетоннинг мустаҳкамлигини, металл қалинлигини ва бошқаларни бузмасдан назорат қилиш асбобларининг турлари, техник тавсифлари, ишлаш тамойиллари ва ишлаш қоидалари;

- дастурий таъминотдан фойдаланишни билиш: Лира-Сапр, AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook ва бошқалар.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар:

Лира-Сапр, AutoCAD

Муҳандислик тизимлари

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифат назорати

Дала гидрометеорологик ишларини бажариш учун муҳандис-гидролог

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 3-5 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- дала гидрометрик ишларини бажариш (сув постларини, сув сатҳини автоматик қайд этувчи қурилмаларни ва метеостанцияларни ўрнатиш, сув сарфи вa чўкинди оқишини ўлчаш учун гидрометрик створлар вa осма паром қурилмаси ўрнатиш, гидропростларда гидрометеорологик кузатувлар, тоғ дарёлари ва сув омборларида чуқурлик ўлчовларини амалга ошириш, сув оқимларини сел хавфини баҳолаш учун текшириш);                 

- бажарилган дала ишлари тўғрисида дастур-смета ва ҳисобот тузиш.

Талаблар:

- муҳандислик- гидрометеорологик ишларни бажариш меъёрий ҳужжатлари талаблари ва услубларини билиш;

- замонавий гидрометеорологик асбобларнинг турлари, техник тавсифлари, ишлаш тамойиллари ва ишлаш қоидалари;

- тоғ дарёлари ва сув омборларида гидрометрик ишларни бажаришда техника хавфсизлиги чораларини билиш;

- Autocad, MS Word, MS Excel ва бошқа дастурларда ишлашни билиш.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар:

Гидрометеорологик ишларни бажариш асбоблари ва усуллари

Назорат ва кузатувларнинг сифати

Дала ишларини бажариш хавфсизлиги

Жамоада ишлаш

 

Гидравлик ҳисоб-китобларни бажариш тажрибаси билан муҳандис-гидролог

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 5-10 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- гидрометрик маълумотларнинг таҳлили ва ишончлилигини баҳолаш;

- кузатув маълумотлари бўлмаганда иншоотлар створларига сув оқимини тиклаш;

- йиллик сув оқими параметрлари ва унинг йил ичидаги тақсимоти ҳисоб-китоблари (реал йилни тартибка келтириш усули);

- кузатув маълумотлари мавжудлигида ва йўқлигида ҳар хил ҳажмдаги максимал сув оқимининг ҳисоб-китоблари;

- сел сувининг максимал сарфини ҳисоблаш;

- ҳисобланган тошқин (сув тошқини) гидрографлари ва кундалик сув оқими гидрографлари;

- иншоотлар створларида оқим эгри сарфлари;

- сув омборини лойқа босиши вa кўмиши ҳисоб-китоблари (Лапшенков усули бўйича);

- сув омборини лойқа босишидан тозалаш  ҳисоб-китоблари;

- қуйи бьефда ўзанни маҳаллий ва умумий сув ювиб кетиши ҳисоб-китоблари;

- иншоотлар створлари  жойлашган участкаларда ва ГЭС каскади учун дарёнинг эркин юзаси эгриликларини ҳисоблаш;

- қуйи бьефдаги ўтказишлар трансформцияси ҳисоб-китоблари;

- сув омбори ва ГЭС қуйи бьефи учун ледотермик ҳисоб-китоблар;

- хавфли гидрометеорологик ҳодисаларни ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалаш ҳудудининг иқлимий тавсифномасини тузиш;

- гидрологик тасвирни тузиш.

Талаблар:

- замонавий меъёрий ҳужжатлар талаблари ва ҳисоблаш усулларини билиш;

- лицензияланган "Гидро ҳисоб-китоблар" дастурлари (Россия, Санкт-Петербург) вa бошқа хорижий аналоглар билан ишлашни билиш;

- Autocad, MS Word, MS Excel ва бошқа дастурларда ишлашни билиш.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар:

Гидрологик ҳисоб-китобларнинг усуллари ва ҳисоблаш схемаларини мукаммал билиш.

Дастурий таъминот: гидрологик тавсифларнинг статистик ҳисоб-китоблари, Autocad, MS Word, MS Excel   ва бошқалар.

Сифатни назорат қилиш.

Жамоада ишлаш.

Ер ости иншоотлари секторига муҳандис-гидротехник

(етакчи муҳандис)

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 3-5 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- асосий қарорларни бевосита рахбари билан келишган ҳолда иш жараёнида пайдо бўладиган техник ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

- техник ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва чиқарилишини таъминлаш;

- ер ости гидротехник иншоотлари ва конструкциянинг бошқа элементларининг гидравлик ҳисоб-китобларини, мустаҳкамлиги ва барқарорлиги ҳисоб-китобларини амалга ошириш;

- бўйсунувчи ходимлардан белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажарилишини, шунингдек бажарилган ишга текширув давомида аниқланган ўзгартиришлар ва қўшимчаларни киритишни талаб қилиш;   

- лойиҳалашнинг барча босқичларида лойиҳа-смета ҳужжатларининг тўлиқлиги ва юқори сифатини, лойиҳалаш ишларини бажариш учун белгиланган муддатларга мувофиқлигини таъминлаш;

- лойиҳалаштириш давомида меъёрий ва регламент материалларига (давлат стандартлари, СНиП талаблари, лойиҳалашга техник топшириқлар, дастлабки лойиҳа маълумотлари) риоя этилишини назорат қилишни таъминлаш.

- юқори сифатли муаллифлик назоратини амалага ошириш, лойиҳа ечимларини ўзгартириш ва тўлдириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

- етакчи муҳандис белгиланган тартибда бошқа ташкилотларга  хизмат сафарига вa шунингдек қурилаётган объектларга қурилишни муаллифлик назорати учун юборилиши мумкин.

Талаблар:

албатта – дастурий таъминот: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook,   FineReader, Civil 3D;

мақсадга мувофиқ: ер ости иншоотларини лойиҳалаш билан биргаликда конструкцияларни ҳисоблаш учун Base, Лира вa бошқа муҳандислик дастурлари.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

 

Архитектура секторига архитектор

(1 тоифали муҳандис)

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 3-5 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- илғор дастурий маҳсулотларни қўлаш ёрдамида архитектура ва қурилиш чизмаларини ишлаб чиқиш;

- асосий қарорларни бевосита рахбари билан келишган ҳолда иш жараёнида пайдо бўладиган техник ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

- техник ҳужжатларни ўз вақтида тайёрлаш ва чиқарилишини таъминлаш;

- лойиҳалашнинг барча босқичларида лойиҳа-смета ҳужжатларининг тўлиқлиги ва юқори сифатини, лойиҳалаш ишларини бажариш учун белгиланган муддатларга мувофиқлигини таъминлаш;

- лойиҳалаштириш давомида меъёрий ва регламент материалларига (давлат стандартлари, СНиП талаблари, лойиҳалашга техник топшириқлар, дастлабки лойиҳа маълумотлари) риоя этилишини назорат қилишни таъминлаш;

- юқори сифатли муаллифлик назоратини амалага ошириш, лойиҳа ечимларини ўзгартириш ва тўлдириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

- 1-тофали муҳандис белгиланган тартибда бошқа ташкилотларга техник шартларни келитшиб олиш учун хизмат сафарига вa шунингдек қурилаётган объектларга,  қурилишни муаллифлик назорати учун юборилиши мумкин;

Талаблар:

албатта – дастурий таъминот: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook, FineReader, Civil 3D;

мақсадга мувофиқ: Base, Лира.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD, 3Dmax

Муҳандислик тизимлари

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

 

Тўғонлар секторига муҳандис-гидротехник 

(гуруҳ раҳбари)

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: камида 5 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни.

Лавозим мажбуриятлари:

Гуруҳ раҳбари гидротехник ва гидроэнергетик иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Гуруҳ раҳбари қуйидагиларни бажариши шарт:

- асосий қарорларни бевосита рахбари билан келишган ҳолда иш жараёнида пайдо бўладиган техник ва ташкилий масалаларни ҳал қилиш;

- гуруҳнинг ишлаб чиқариш-техник фаолияти тўғрисида керакли материалларни тайёрлаш, уларни таҳлил қилиш, гуруҳ ишини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш;

- оқилона ва иқтисодий лойиҳа ечимлари вариантларини ишлаб чиқиш, керакли ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва тушунтириш хатларини тайёрлаш;

- лойиҳалаш таклиф қилинган объект ёки унинг бир қисмининг ишчи ҳужжатлари хусусиятларини, функционал мақсади, унга қўйиладиган талабларни, шунингдек меъёрий материаллар ва шунга ўхшаш иншоотлар лойиҳаларини ўрганиш;

- лойиҳалаштирилган объектларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги, уларнинг ихтисослашувида юқори техник даражани ва лойиҳа ечимларининг сифатини таъминлаш;

- объектларни лойиҳалаш ва қуриш бўйича энг яхши тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва улардан ўз ихтисослиги бўйича фойдаланиш;

- лойиҳалаштирилаётган объектларнинг техник масалалари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;

- ишлаб чиқилаётган лойиҳа-смета ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларнинг тўғрилигини текшириш;

- лойиҳалашнинг барча босқичларида лойиҳа-смета ҳужжатларининг тўлиқлиги ва юқори сифатини, лойиҳалаш ишларини бажариш учун белгиланган муддатларга мувофиқлигини таъминлаш;

- келиб тушаётган шикоятларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш, ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва ўз вақтида тузатишни ташкил этиш ёки амалга ошириш, техник ечимларни текшириш учун жавобгар бўлиш;

- лойиҳаларнинг алоҳида бўлимларини зарурий келишиш вa мувофиқлаштиришни амалга ошириш, ижрочилардан бажарилган чизмаларни қабул қилиш вa уларни белгиланган тартибда имзолаш;

- юқори сифатли муаллифлик назоратини амалага ошириш, лойиҳа ечимларини ўзгартириш ва тўлдириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш.

Талаблар:

албатта – дастурий таъминот: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook,   FineReader;

мақсадга мувофиқ: Base, Лира, тупроқли тўғонларнинг барқарорлиги ва деформацияланишини ҳисоблаш учун дастурий таъминот.

 Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD, 3Dmax

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

 

Етакчи муҳандис – гидравлик

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 3-5 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- физик моделлар бўйича гидротехник иншоотларни гидравлик тадқиқ қилиш учун стендлар лойиҳалаш;

- кўп вариантли гидравлик тадқиқотларни ўтказишни ташкил қилишни умумий бошқариш ва лойиҳалаш бўйича тавсиялар бериш;

- сув ўтказиш ва сув ташлаш иншоотларининг гидравлик математик моделларини ишлаб чиқиш;

- ишлаб чиқилган ечимиларнинг ишончлилиги, самарадорлиги ва такомиллашувини баҳолаш;

- гидравлик ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

- САПРдa ҳисоблаш моделларини яратиш.

Талаблар:

Олий техник маълумот;

Физик моделлаштириш учун гидравлик тизимларни лойиҳалаш, ўрнатиш ва ишга тушириш тажрибаси, камида 3 йил;

Махсус хисоблаш дастурий маҳсулотлари билан ишлаш бўйича иш тажрибаси;

Техник ҳужжатларни ўқиш ва ишлаб чиқилган маҳсулотларни EСKД бўйича ҳужжатлаштириш қобилияти;

FlowWorks, Flow 3D, Amesim, FlowMaster, AutoCad дастурий маҳсулотларни билиш;

Техник адабиётлардан фойдаланишни билиш, конструктив чизмаларни ўқиш қобилияти;

Ўзбек ва рус тилларини билиш, саводли ёзма ва оғзаки нутқ.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

Гидравлика

Гидравлик тадқиқотлар

Физик ва математик моделлаштириш

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 3 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- ташкилот фаолияти мавзусидаги истиқболли лойиҳаларни танлов майдонларидан танлаш;

- техник мутахассислар билан биргаликда танлов ҳужжатларини тайёрлаш ва танлов ташкилотчиларига  юбориш;

- таъминотчилар вa харид тартиб-тамойиллари ташкилотчилари билан музокаралар олиб бориш;
- ташкилот профилига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳамда чет элда хизматлар бозорини доимий таҳлил ва мониторинг қилиш;

- электрон тендер майдончалари орқали шартномалар тузиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш;
- таъминотчилар вa буюртмачилар реестрини юритиш, бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот тайёрлаш;

- божхона ҳужжатларини расмийлаштириш;

- ташкилотнинг тегишли хизматлари билан биргаликда шартнома шартларини ишлаб чиқиш;

- ташкилотчи ҳудудида конвертларни очишда иштирок этиш (агар керак бўлса);

- савдо майдончаларида ташкилот аккредитациясини рўйхатдан ўтказиш ва юритиш;

- хизматлар нархини назорат қилиш.

Талаблар:

- олий иқтисодий маълумот;
- шунга ўхшаш лавозимларда иш тажрибаси камида 3 yil (харид қилиш/ташқи иқтисодий алоқа);
- MS Office ишончли фойдаланувчиси;
- катта ҳажмли ахборот билан ишлаш кўникмалари, таҳлил қилиш қобилияти, диққатлилик ва виждонлилик;

- ишбилармонлик музокаралари ва ёзишмаларини юритиш кўникмалари.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

MS Word

MS Excel

MS Power Point

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Ташқи савдо майдончаларида ишлаш билимлари ва тажрибаси

иқтисодчи-сметачиси

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра.  

Малакага бўлган талаблар:  

Олий иқтисодий маълумот; қурилиш/эксплуатация қилиш билан шуғулланувчи компанияларда сметачи/иқтисодчи/лойиҳа раҳбари сифатида камида 2 йиллик иш тажрибаси.   

Асосий мажбуриятлари:

  • Жорий иқтисодий-хўжалик фаолияти тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • Молиявий-хўжалик фаолиятининг дастлабки, тезкор, ҳар томонлама иқтисодий таҳлилини амалга ошириш;
  • Қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ва хизматларнинг смета калькуляциясини ҳисоблаш;
  • Моддий, меҳнат ва молиявий харажатлар ҳисоб-китобини шакллантириш;
  • Ишлаб чиқариш захираларини аниқлаш, йўқотишлар ва ишлаб чиқаришдан ташқари харажатларни камайтириш чораларини ишлаб чиқиш;
  • Меҳнат ва ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш;
  • Бошқарув, умумий ишлаб чиқариш ва бошқа харажатлар учун бюджет лойиҳаларини ҳисоблаш;  
  • Смета тақсимланиши моддалари бўйича БДРни шакллантириш, ҳимоя қилиш, режа-факт таҳлили.

Асосий кўникмалар:

Excel, 1C дастурларининг илғор фойдаланувчиси; ўзбек ва рус тилини юқори даражада билиш; стрессга юқори чидамлилик; ташкилотчилик вa кўп вазифали режимда ишлаш қобилияти.

Иқтисодчи/режалаштириш-шартнома бўлими бошлиғи

Иш ҳақи:

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра.

Малакага бўлган талаблар:

Олий иқтисодий маълумот (менеджмент); қурилиш/эксплуатация қилиш ишларини амалга оширувчи компанияларнинг шартнома бўлимида камида 2 йиллик иш тажрибаси; албатта ўзбек ва рус тилларини билиш.  

Асосий мажбуриятлари:

  • Буюртмачилар ва ижрочилар билан тузилган шартномалар реестрини тайёрлаш ва юритиш;
  • Бажарилган ишлар, хизматларнинг меҳнат талаб қилиши нуқтаи назаридан ҳар бир шартнома бўйича алоҳида ҳисоб юритиш; ишни топшириш режасига мувофиқ шартнома мажбуриятларининг бажарилиш муддатларини назорат қилиш; бажарилган ишлар қийматини; бирламчи ҳужжатларни рамийлаштириш ва бошқалар;
  • Тижорат таклифларини тайёрлаш, буюртма бўйича Буюртмачи билан алоқада бўлиш, буюртмаларни бажариш натижалари тўғрисида ҳисобот тайёрлаш;
  • Ҳақиқий, жорий режани, иш жадвалини ҳисобга олган ҳолда даврлар бўйича ойлик мониторинг ва ишлаб чиқариш дастурини тузиш;
  • Ишларни топшириш режасининг бажарилишини таъминлаш учун ишлаб чиқариш бўлимлари билан ўзаро муносабатда бўлиш;
  • Спецификациялар, сметалардаги хатоларни таҳлил қилиш ва қидириш;
  • Ўз ваколатлари доирасида Буюртмачилар/Пудратчилар билан режалаштирилган ва шикоят ишлари;
  • Ишлаш учун керакли маълумотларни мустақил топиш.

Асосий кўникмалар:

Excel, 1C дастурларининг илғор фойдаланувчиси; ўзбек ва рус тилини юқори даражада билиш; стрессга юқори чидамлилик; ташкилотчилик вa кўп вазифали режимда ишлаш қобилияти.

муҳандис-гидромеханик

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 3-5 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- КM вa гидротехник иншоотларнинг гидромеханик ускуналари учун ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

- гидромеханик ускуналар учун техник шартларни тайёрлаш;

- ҳамкор бўлимлар билан ишлаш;

- маталл конструкциялар ва гидромеханик ускуналарни визуал текширишни амалга ошириш;

- далолатнома тузиш билан гидротехник иншоотлар жиҳозларининг нуқсонлари ведомостларини ишлаб чиқиш;

- гидротехник иншоотларнинг металл конструкциялари ва гидромеханик ускуналари мустаҳкамлиги, барқарорлиги бўйича текшириш ҳисоб-китобларини бажариш;

- гидротехник иншоотларда механик ускуналарни жойлаштириш;

- қурилишда ва механик ускуналарни ишлаб чиқарадиган заводда муаллифлик назоратини амлага ошириш.

Талаблар:

​​​​​​​- гидротехник иншоотларнинг гидромеханик ускуналарини ва металл конструкцияларини лойиҳалаштириш бўйича меъёрий ҳужжатларни билиш;

- ЕСКДни билиш;

- AutoCAD, Компас, SolidWorks, MS Word, MS Excel, Outlook, Lira ва бошқа дастурларда ишлашни билиш;

- диққатлилик, вазифаларни бажаришда тезкорлик, мулоқот қилиш қобилияти, ўрганиш қобилияти, мустақиллик.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

 AutoCAD

ЕСКДни билиш

Жамоада ишлаш

Меъёрий-техник ҳужжатлар

Автоматлаштириш сектори Бош мутахассиси

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: камида 10 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- ёрдамчи технологик тизимларни бошқариш принципиал схемаларини ишлаб чиқиш;

- ГЭСнинг технологик жараёнларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизиим (АСУ ТП) учун агрегат ва ёрдамчи технологик қурилмаларни бошқариш алгоритмларини ишлаб чиқиш;

- технологик тизимларнинг автоматлаштириш мосламаларини улаш схемаларини ишлаб чиқиш;

- ускуналарга буюртма бериш учун технологик бўлимларга тавсиялар бериш (назорат -ўлчаш ускунасининг электр сигналларининг параметрларини аниқлаш);

- ГЭС иншоотларида автоматик ёнғин сигнализацияси тизимини ишлаб чиқиш;

- ГЭС иншоотларини ҳимоя қилиш учун сигнализация тизимини ишлаб чиқиш;

- назорат кабеллари журналларини тузиш ва назорат кабелларини ўрнатиш учун чизмаларни ишлаб чиқиш;  

- лойиҳаларни ТИА (ТИҲ) нинг электр қисмини автоматлаштириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқиш;

- электротехник жиҳозларни ишлаб чиқариш учун заводга техник талаблар ва топшириқларни тайёрлаш.

Талаблар:​​​​​​​

Қуйидагиларни билиш ва амалда қўллаш:

- меъёрий ҳужжатларнинг талаблари: ПУЭ, KMK вa электр ускуналари, шу жумладан ПТЭ вa ПТБ билан боғлиқ бошқа меъёрий ҳужжатлар;

- гидротехник иншоотлар ва гидрокучланишли қурилмалар асосларини, истиш техникаси технологиясини, назорат-ўлчаш ускуналарини ишлатиш технологиясини, ёнғин ва электр хавфсизлиги тизимлари талабларини, компьютер хавфсизлиги талабларини билиш;

- электр жиҳозларининг турлари, техник тавсифлари, ишлаш тамойиллари ва ишлаш қоидалари (КРУ, қувват трансформаторлари, ток ўтказгичлар, ўзгарувчан ва доимий ток шчитлари  вa бошқалар);

- иш юритиш кўникмаларига эга бўлиш;

- дастурий таъминотларни ишлатишни ва улардан фойдаланишни билиш: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook ва бошқалар;

хамда:

- сектор ишини ташкил қилишни билиш;

- қурилиш майдонларига хизмат сафарларига тайёр туриш.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD; MS Office

Муҳандислик тизимлари

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

 

Бошланғич коммутация секторига Бош мутахассис

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: камида 10 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- гидроэнергетик ва гидротехник иншоотларнинг электр қисмини лойиҳалаш, шу жумладан саноат, уй-жой-фуқаролик мақсадлари ва ижтимоий инфратузилма  иншоотларининг;

- лойиҳалашнинг барча босқичларида, электр ҳисоб-китоблари асосида ускуналар параметрларини танлаш билан, бирламчи коммутация схемаларини (асосий электр уланиш схемалари, доимий ва ўзгарувчан токнинг ўз эҳтиёжлари учун схемалари) тузиш;

- электр жиҳозларини жойлаштириш вa ўрнатиш чизмаларини ишлаб чиқиш;  

- лойиҳалаштирилаётган объектларнинг технологик ва ёрдамчи тизимлари лойиҳаларининг электр қисмини бажариш (технологларнинг топшириғига биноан);

- кучланиш кабеллари журналларини тузиш ва кучланиш, хамда назорат кабелларини ўрнатиш учун чизмаларни ишлаб чиқиш;

- чақмоқдан ва коммутациянинг ҳаддан ташқари кучланишидан ва ерга улаш ҳимоя лойиҳаларини амалга ошириш;

-  лойиҳаларнинг ТИА (ТИҲ) электр қисмини ишлаб чиқиш;

- электротехник жиҳозларни ишлаб чиқариш учун заводга техник талаблар ва топшириқларни тайёрлаш.

Талаблар: ​​​​​​​

Қуйидагиларни билиш ва амалда қўллаш:

- меъёрий ҳужжатларнинг талаблари: ПУЭ, KMK вa электр ускуналари, шу жумладан ПТЭ вa ПТБ билан боғлиқ бошқа меъёрий ҳужжатлар;

- қисқа туташув токларини, қувват йўқотилишини ва кучланиш пасайишини ҳисоб-китоб қилиш;

- электр жиҳозларининг турлари, техник тавсифлари, ишлаш тамойиллари ва ишлаш қоидалари (КРУ, қувват трансформаторлари, ток ўтказгичлар, ўзгарувчан ва доимий ток шчитлари  вa бошқалар.);

- иш юритиш кўникмаларига эга бўлиш;

- дастурий таъминотларни ишлатишни ва улардан фойдаланишни билиш: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook ва бошқалар;

хамда:

- сектор ишини ташкил қилишни билиш;

- қурилиш майдонларига хизмат сафарларига тайёр туриш.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD; MS Office

Муҳандислик тизимлари

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

 

Подстанция сектори Етакчи муҳандиси

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 5-8 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

Лавозим мажбуриятлари:

- 35, 110, 220, 500 кВ кучланишли очиқ электр тақсимлаш мосламалари ва подстанциялари учун лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шу жумладан: жойлашув ечимлари, жиҳозларни ўрнатиш учун чизмалар, металл конструкцияларни қуриш, кучланишли электр ва назорат кабелларини ётқизиш учун чизмалар;

- станция биносидан 35, 110, 220, 500 кВ кучланишли очиқ электр тақсимлаш мосламаларига ҳаво узатиш (электр узатиш линиялари) лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- чақмоқдан ва коммутациянинг ҳаддан ташқари кучланишидан ҳимояланишни ташкил этиш ва очиқ электр узатиш мосламалари вa узатгичларни ерга улаш билан ҳимоя қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;   

- 35, 110, 220, 500 кВ кучланишли очиқ электр тақсимлаш мосламалари,  подстанциялар ва узатгичларнинг қурилиш қисмини лаойҳалаш учун техник шартларни ишлаб чиқиш;

- лойиҳалашнинг барча босқичларида, электр ҳисоб-китоблари асосида ускуналар параметрларини танлаш билан, бирламчи коммутация схемаларини (асосий электр уланиш схемалари, доимий ва ўзгарувчан токнинг ўз эҳтиёжлари учун схемалари) тузиш;

- кучланишли электр кабелларининг журналларини тузиш, хамда кучланишли электр ва назорат кабелларини ётқизиш учун чизмалар ишлаб чиқиш.

Талаблар: ​​​​​​​

Қуйидагиларни билиш ва амалда қўллаш:

- меъёрий ҳужжатларнинг талаблари: ПУЭ, KMK вa электр ускуналари, шу жумладан ПТЭ вa ПТБ билан боғлиқ бошқа меъёрий ҳужжатлар;

- қисқа туташув токларини, қувват йўқотилишини ва кучланиш пасайишини ҳисоб-китоб қилиш;

- ерга улаш контури вa чақмоқдан ҳимоя қилиш қурилмаларини ҳисоб-китоб қилиш;

- электр жиҳозларининг турлари, техник тавсифлари, ишлаш тамойиллари ва ишлаш қоидалари (КРУ, қувват трансформаторлари, ток ўтказгичлар, ўзгарувчан ва доимий ток шчитлари  вa бошқалар);

- дастурий таъминотларни ишлатишни ва улардан фойдаланишни билиш: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook ва бошқалар;

хамда:

- қурилиш майдонларига хизмат сафарларига тайёр туриш.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD; MS Office

Муҳандислик тизимлари

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

 

Подстанциялар сектори Бош мутахассиси

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: камида 10 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни 

Лавозим мажбуриятлари:

- 35, 110, 220, 500 кВ кучланишли очиқ электр тақсимлаш мосламалари ва подстанциялари учун лойиҳаларни ишлаб чиқиш, шу жумладан: жойлашув ечимлари, жиҳозларни ўрнатиш учун чизмалар, металл конструкцияларни қуриш, кучланишли электр ва назорат кабелларини ётқизиш учун чизмалар;

- станция биносидан 35, 110, 220, 500 кВ кучланишли очиқ электр тақсимлаш мосламаларига ҳаво узатиш (электр узатиш линиялари) лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- чақмоқдан ва коммутациянинг ҳаддан ташқари кучланишидан ҳимояланишни ташкил этиш ва очиқ электр узатиш мосламалари вa узатгичларни ерга улаш билан ҳимоя қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

- 35, 110, 220, 500 кВ кучланишли очиқ электр тақсимлаш мосламалари,  подстанциялар ва узатгичларнинг қурилиш қисмини лаойҳалаш учун техник шартларни ишлаб чиқиш;

- лойиҳалашнинг барча босқичларида, электр ҳисоб-китоблари асосида ускуналар параметрларини танлаш билан, бирламчи коммутация схемаларини (асосий электр уланиш схемалари, доимий ва ўзгарувчан токнинг ўз эҳтиёжлари учун схемалари) тузиш;

- кучланишли электр кабелларининг журналларини тузиш, хамда кучланишли электр ва назорат кабелларини ётқизиш учун чизмалар ишлаб чиқиш;

- лойиҳаларнинг ТИА (ТИҲ) электр қисмини ишлаб чиқиш;

- электротехник жиҳозларни ишлаб чиқариш учун заводга техник талаблар ва топшириқларни тайёрлаш.

Талаблар: ​​​​​​​

Қуйидагиларни билиш ва амалда қўллаш:

- меъёрий ҳужжатларнинг талаблари: ПУЭ, KMK вa электр ускуналари, шу жумладан ПТЭ вa ПТБ билан боғлиқ бошқа меъёрий ҳужжатлар;

- қисқа туташув токларини, қувват йўқотилишини ва кучланиш пасайишини ҳисоб-китоб қилиш;

- ерга улаш контури вa чақмоқдан ҳимоя қилиш қурилмаларини ҳисоб-китоб қилиш;

- электр жиҳозларининг турлари, техник тавсифлари, ишлаш тамойиллари ва ишлаш қоидалари (КРУ, қувват трансформаторлари, ток ўтказгичлар, ўзгарувчан ва доимий ток шчитлари  вa бошқалар);

- - иш юритиш кўникмаларига эга бўлиш;

- дастурий таъминотларни ишлатишни ва улардан фойдаланишни билиш: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook ва бошқалар;

хамда:

- сектор ишини ташкил қилишни билиш;

- қурилиш майдонларига хизмат сафарларига тайёр туриш.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD; MS Office

Муҳандислик тизимлари

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

 

Алоқа ва телемеханика сектори Етакчи муҳандиси

Иш ҳақи суҳбат натижаларига кўра

Талаб қилинадиган иш тажрибаси: 5-8 йил

Бандлиги: тўлиқ иш куни

 Лавозим мажбуриятлари:

- қурилиш даври учун ташқи алоқа лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- қурилишнинг ишлаб чиқариш базалари ички алоқаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- ГЭС электр алоқаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш: диспетчерлик хонаси (субпудрат ташкилотини жалб қилган ҳолда), технологик, объект ички вa маҳаллий телефон алоқаси;

- телемеханика қурилмалари, реле ҳимояси ва электр энергиясини автоматлаштирилган тижорат ўлчаш тизими учун телеахборот каналларини ташкил этишни ишлаб чиқиш;

- саноат ва қўриқлаш телевидениеси тизимлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;  

- Алоқа ва ахборотлаштириш давлат агентлиги каналлари орқали, субпудратчиларни жалб қилган ҳолда, ГЭС захира алоқаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- турар-жой посёлкалари, сув омборларини муҳандислик муҳофазаси иншоотларини алоқа ва радиолаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- алоқа кабеллари журналларини тузиш;  

- ГЭСларни диспетчерлик бошқариш схемасини ишлаб чиқиш;

- ГЭС дан электр тармоқлари диспетчерлик хонасига узатиладиган телеахборот ҳажмини аниқлаш;

- ГЭС вa диспетчерлик пунктларида телемеханика воситаларини ўрнатиш лойиҳасини танлаш ва ишлаб чиқиш;

- назорат кабеллари журналларини тузиш;

- электротехник жиҳозларни ишлаб чиқариш учун заводга техник талаблар ва топшириқларни тайёрлаш.

Талаблар: ​​​​​​​

Қуйидагиларни билиш ва амалда қўллаш:

- меъёрий ҳужжатларнинг талаблари: ПУЭ, KMK вa электр ускуналари, шу жумладан ПТЭ вa ПТБ билан боғлиқ бошқа меъёрий ҳужжатлар;

- алоқа ускуналарининг турлари, техник тавсифлари, ишлаш тамойиллари ва ишлаш қоидалари;

- дастурий таъминотларни ишлатишни ва улардан фойдаланишни билиш: AutoCad, MS Word, MS Excel, Outlook ва бошқалар.

Иш шароитлари:

 Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ ишга жойлашиш

 шаҳар марказидаги замонавий офисда ишлаш

 иш вақти душанбадан жумагача 9:00 дан 18:00 гача.

Асосий кўникмалар

AutoCAD; MS Office

Муҳандислик тизимлари

MS Outlook

Жамоада ишлаш

Сифатни назорат қилиш

Резюме юбориш

Фойдали ҳаволалар